Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов мамлакатдаги барча имтиёзлар бекор қилинганини маълум қилди, деб хабар берди «MK.ru».
Эндиликда республика аҳолиси газ, сув ва электр токидан бепул фойдаланмайди. Мамлакат раҳбарининг сўзларига кўра, бу каби имтиёзлардан фақатгина аҳолининг айрим қисмлари — ростдан ҳам эҳтиёжманд кимсалар фойдаланиши мумкин бўлади.
Президентнинг ҳисоблашича, бу каби табиий неъматларнинг барчасини шундайлигича бериб юбориш мақсадга мувофиқ эмас.
Норасмий маълумотларга кўра, Туркманистонда ишсизлик 60 фоизни ташкил этади.
Изоҳ (0)