Сурия армияси ИШИД жангариларидан Раққа вилоятидаги қатор қишлоқларни озод қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
«ИШИД жангариларига қарши жанглар натижасида ҳукумат армияси Раққа вилояти ғарбида Ҳирба Муҳсин, Ҳирба Ҳасан, Бир ас-Саба, ат-Таркауи, ас-Солиҳия ва Аиз Букарди қишлоқлари устидан назорат ўрнатди», — маълум қилди агентлик манбаси.
Олдинроқ мухолифатнинг «Сурия демократик кучлари» альянси расмий вакили Талал Сило 5 июнь, душанба куни Раққани озод қилиш бўйича операция бошланганини эълон қилганди. Альянс кучлари Раққага шарқ томондан кирди.
Изоҳ (0)