Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирларини қабул қилди. Бу ҳақда «Казинформ» хабар бермоқда.
Учрашувда Ўзбекистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон мудофаа вазирлари ҳамда ШҲТ бош котиби Рашид Алимов иштирок этди.
Қозоғистон раҳбари Остонада ШҲТга аъзо давлат раҳбарлари кенгаши ва «ЭКСПО—2017» халқаро кўргазмаси арафасида мудофаа вазирлари учрашуви ўтказилганлиги муҳимлигини билдирди.
«ШҲТга аъзо давлат раҳбарлари кенгашида икки йирик мамлакат — Ҳиндистон ва Покистонни тузилма аъзолигига қабул қилиш кўзда тутилмоқда. Шу тариқа, ШҲТ дунё аҳолисининг 40 фоизини бирлаштиради. Биз учун энг муҳими, юзага келаётган барча масалаларни ўзаро келишув асосида ҳал этишдан иборат», — деб таъкидлади Нурсултон Назарбоев.
Изоҳ (0)