Эрон парламентида содир бўлган отишма оқибатида етти киши ҳалок бўлди, яна тўрт киши гаровда ушланиб турибди. Бу ҳақда Tasnim агентлиги ўзининг Twitter’даги саҳифасида маълум қилди, деб хабар берди «ТАСС».
Агентликнинг таъкидлашича, ҳалок бўлганлар сони расман тасдиқланмаган.
Аввалроқ, маҳаллий вақт билан 10:30 ларда Эрон парламенти биносига тўрт нафар қуролланган террорчи бостириб кириб қўриқчиларга қарата ўт оча бошлаган. Камида саккиз нафар одам жароҳат олган, қўриқчиларнинг бир нафари эса ҳалок бўлган. Парламент депутатларига зарар етмаган.
Ҳудди шу каби акция номаълум террорчилар томонидан Теҳрон жанубидан 40 километр нарида жойлашган имом Хумайний мақбарасида ҳам амалга оширилган. Маълумотларга кўра, дахмага камида бир жангари Калашников автомати билан қуролланган ҳолда бостириб кирган. У тартибсиз ўқ отишни бошлаган. Ўқлари тугагач эса портловчи қурилмани ишга тушириб юборган.
Изоҳ (0)