Мьянмада ҳарбий самолёт радарлар экранидан йўқолиб қолди. Бу ҳақда армия раҳбари ва аэропортдаги манбага таяниб, AFP хабар қилди, деб ёзади «РИА Новости».
Агентлик маълумотларига кўра, самолёт бортида камида 116 киши бўлган, улардан 11 нафари экипаж аъзоларидир.
Самолёт билан алоқа у Тавой шаҳридан 32 километр масофадалигида йўқолган.
Ҳаво кемаси Мьей шаҳридан Мьянма жанубидаги Янгон шаҳрига йўл олганди. У радарлардан йўқолган вақт Андаман денгизи устидан учиб ўтаётганди. Расмийлар денгиз кемалари ва авиация иштирокида қидирув-қутқарув операциясини бошлаб юборди.
AFP маълумотларига кўра, бортда ҳарбийларнинг оила аъзолари бўлган.
Изоҳ (0)