Нью-Йорк қамоқхоналаридан бирининг 1995 йилда ота-онасини ўлдиргани учун умрбод қамоққа маҳкум этилган 40 ёшли маҳбуси Гарри Мауэр ёғоч қириндиси солинган тахта қутида қамоқдан қочишни 50 марта репетиция қилган. Унинг аниқ режаси бор эди, аммо охир-оқибат у амалга ошмай қолди, деб ёзади «Вести.ru».
Мауэр ўз ниятини 2015 йилдаёқ амалга оширишга уринган, аммо бу ҳақда энди маълум бўлди. Қотилни дастлаб Гарри билан бирга қочмоқчи бўлган, бироқ кейинроқ фикрини ўзгартирган камерадоши тутиб берган.
Информаторнинг сўзларига кўра, Мауэр назоратчилардан гўёки уни станоклардан учиб чиқаётган учқунлардан ҳимоя қилувчи катта ёғоч экран ясаб беришни сўраган. Кейинроқ қарийб икки йил давомида жиноятчи аста-секинлик билан бу ёғоч бўлагидан қочиш учун қути ясаган.
У ёғоч қириндиларини тўплаб, уларнинг қалин қатлами остига яширинмоқчи бўлган. Мауэр маҳаллий фермерлардан бири мунтазам равишда устахонада қолиб кетган парчаларни утилизация учун олиб чиқиб кетишини билган. Ҳеч нарсадан гумон қилмаган фермер ёрдамида қотил қочишни амалга оширмоқчи бўлган.
Информаторнинг айтишича, Гарри қочишни ўн марталаб қадам-бақадам репетиция қилган.
«Бу вақтда соқчилар қаерга қарагани фақат худога аён», — деди маҳбус.
Мауэр тутилгач, уни қарийб бир ярим йилга алоҳида камерага ҳукм қилишди.