АҚШнинг Хитойдаги муваққат вакили Дэвид Рэнк президент Трампнинг иқлим бўйича Париж келишувидан чиқиш бўйича қарори сабабли истеъфо берди. Бу ҳақда «ТАСС» маълум қилди.
CNN телеканалининг Давлат департаментидаги манбаларига кўра, Рэнк раҳбариятни ўз қарори ҳақида огоҳлантиришга улгурган. Бироқ расман бу ҳақда маълум қилинмади.
Дэвид Рэнк Обама маъмурияти Хитой расмийлари билан Париж келишуви юзасидан маслаҳатлашувлар олиб борганда Пекинда дипломатик хизматда бўлган. У АҚШнинг янги тайинланган элчиси Терри Брэнстед Хитойга келгунга қадар вазифасини бажариб туриши кутилганди, бироқ Рэнк буни ўзига эп кўрмади.