Юнусобод тумани ҳудудида жойлашган хонадонда фоҳишахона сақлаган Нигора Сафаровага (исми ўзгартирилган) нисбатан жиноят иши қўзғатилди, деб хабар берди Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати.
2017 йилнинг 3 июнь куни ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро Нигора Сафарова Юнусобод тумани ҳудудида жойлашган хонадонда фоҳишахона сақлаб, 40 минг сўм пул эвазига фуқаролар З ва Дларга жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 131-моддаси 2-қисми (фоҳишахона сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган. Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)