«Бухоро» халқаро аэропорти директори, Олий Мажлис Сенати аъзоси Тоҳир Бахронов МДҲда фуқаролик авиацияси соҳасидаги йирик ва нуфузли ташкилот — «Аэропорт» ассоциацияси президенти этиб сайланди. Бу ҳақда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК матбуот хизмати маълум қилди.
Россия пойтахтида ассоциация томонидан ташкил этилган «Замонавий аэропортлар ва уларнинг ривожланиш тенденциялари» 51-халқаро конференцияси бўлиб ўтди. Тадбир доирасида тузилма аъзоларининг йиллик ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди ва янги раҳбарият таркиби сайланди.
Унинг натижаларига кўра, «Бухоро» халқаро аэропорти директори Тоҳир Бахронов ассоциация президенти этиб сайланди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Бухоро халқаро аэропорти «МДҲ мамлакатларидаги йилнинг энг яхши аэропорти» нуфузли танловида «Аэропортни ривожлантиришга қўшган катта ҳиссаси» йўналишида ғолиб бўлгани хабар қилинганди.
Изоҳ (0)