Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT)нинг профессори ҳамда Компьютер фанлари ва муҳандислик департаментининг раҳбари доктор Абдул Раҳим Носир Marquis Ноширлик уйи (АҚШ)нинг халқаро мукофотига сазовар бўлди. Бу ҳақда университет расмий сайти хабар берди.
Доктор Абдул Раҳим Носир Альберт Нельсон Маркуиснинг мукофотига ҳаётда эришган ютуқлари учун (2017 Albert Nelson Marquis Lifetime Achievement Award) сазовор бўлди.
Тошкент шаҳридаги Инҳа университети профессори мазкур мукофотга «ҳаётда эришган ютуқлари, меҳнатсеварлиги, ўз касбига садоқати ва сўнгги 32 йил давомида муҳандислик таълими соҳасига қўшган ҳиссаси учун» лойиқ деб топилди.
Эслатиб ўтамиз, Доктор Абдул Раҳим Носир турли халқаро мукофотлар совриндори ҳисобланади. 2017 йилнинг февраль ойида у халқаро Great Achievers Award for excellence in engineering education (Муҳандислик таълими соҳасидаги улкан натижалари учун) мукофотига сазовар бўлди.
2017 йилнинг апрелида профессор кетма-кет бешинчи маротаба Marquis Who’s Who in the World («Маркуис Ким аслида ким») нашри саҳифаларидан ўрин олди.
Изоҳ (0)