Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёв 8−9 июнь кунлари Қозоғистон пойтахти Остонада бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлат раҳбарлари кенгашининг йиғилишида иштирок этади. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
ШҲТ давлатлари раҳбарлари ташкилот ривожининг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилади, шунингдек, минтақавий ва халқаро сиёсатнинг долзарб муаммоларини кўриб чиқади. Шунингдек, 2017–2018 йилларда ШҲТда раислик қилувчи давлат ким бўлиши масаласини кўриб чиқади.
Остонада ШҲТ Тошкент саммити қарорлари реализацияси доирасида Ҳиндистон ва Покистонни аъзо давлатлар сифатида қабул қилиш жараёни тугатилади.
Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев Expo-2017 халқаро кўргазмаси очилиш маросимида қатнашиб, чет эл делегациялари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказади.
Изоҳ (0)