Қатар аҳолиси шошилинч равишда озиқ-овқат маҳсулотлари ва сув захираларини тўлдирмоқда. Қўшни давлатлар билан муносабатлари бузилганидан сўнг тақчиллик юзага келиш хавфи бунга сабаб бўлмоқда, деб хабар беради «РИА Новости».
«Аҳоли яқин атрофдаги барча баққоллик дўконларига ва супермаркетларга ўзини уриб, сут, сув, гуруч, тухум сотиб олмоқда. Дўконлардаги маҳсулотлар машиналарга тўлдириб олиб чиқилмоқда, расталар бир неча дақиқада бўшамоқда. Саудия Арабистони билан чегаралар ёпилиши ҳақидаги хабарлар бунга сабаб бўлмоқда», — дейилади гувоҳларнинг хабарида.
Мамлакатга озиқ-овқат маҳсулотларининг катта қисми Саудия Арабистонидан кириб келар эди.
Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони, Баҳрайн, Миср, БАА, Яман, Ливия ва Мальдив ороллари Қатар билан дипломатик алоқаларини узди.
Изоҳ (0)