Маврикий Республикаси Қатар билан дипломатик муносабатларни узган навбатдаги давлат бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, Маврикий Саудия Арабистони ва бошқа давлатлар томонидан Қатарга қарши кўрилган чораларни қўллаб-қувватлаган ва уларнинг сафига қўшилган.
Муқаддам Саудия Арабистони, Баҳрайн, Миср, БАА, Яман, Ливия ва Малдив ороллари Қатар билан дипломатик алоқаларини узган эди. Ўз навбатида, Қатар араб давлатларининг дипломатик алоқаларни узиш ҳақидаги қарорини ноўрин деб баҳолади.
Изоҳ (0)