Литва Россия билан чегарада девор қурилишини бошлади. Икки метр баландликка ва 44,6 километр узунликка эга девор Литванинг икки тумани ҳудудидан ўтади. Бу девор контрабанда ва нолегал миграцияга қарши курилаётгани айтилмоқда, деб хабар беради Meduza.
Тўсиқларнинг биринчи устуни Шакяй туманининг Рамонишкес қишлоғида кўмилди. Маросимда мамлакат ички ишлар вазири Эймутис Мисюнас иштирок этди.Литва чегарасини мустаҳкамлашга 3,6 миллион евро ажратилди. Девор қурилишига 1,3 миллион евро сарфланади. Қолган пуллар назорат тизимларига ишлатилади. Жумладан, чегарани назорат қилиш учун дронлардан фойдаланилиши айтилмоқда.
Девор қурилиши 2017 йил охирига қадар якунланиши кутилмоқда.
2020 йилгача Литва расмийлари Беларусь билан чегарада ҳам девор қурмоқчи.
Изоҳ (0)