Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Бухоро» халқаро аэропорти «Аэропорт» уюшмасининг «МДҲ мамлакатларидаги йилнинг энг яхши аэропорти» нуфузли танловида «Аэропортни ривожлантиришга қўшган катта ҳиссаси» йўналишида ғолиб бўлди, деб ёзади UzDaily.

Фото: UzDaily

Фото: UzDaily

«Бухоро» халқаро аэропортига диплом ва кубок Москвада бўлиб ўтган маросим чоғида топширилди.

Нашр эслатишича, аввалроқ ҳам «Бухоро» халқаро аэропорти фуқаролик авиациясининг «Аэропорт» уюшмаси томонидан бир нечта совринлар билан мукофотланган эди.

Бугунги кунда Бухоро шаҳридаги аэропорт тўрт марта «МДҲ мамлакатларининг энг яхши аэропорти», уч карра «Шиддат билан ривожланаётган аэропорт» ва икки карра «Истиқболли ривожланаётган аэропорт» сифатида қайд этилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
С7 Airlines авиакомпанияси Иркутскдан Фарғонага парвозларни тикламоқда
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси кўтарилди
Саломатлик
Яширин касаллик: деменция ҳақида нималарни билиш зарур?