Янгийўл туманида истиқомат қилувчи Нурали Рискулов (исм-шарифлар шартли) ўзини мансабдор шахс деб таништириб, фирибгарлик йўлини тутди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ матбуот хизмати маълум қилди.
У Шерзод Алиевнинг ишончига кириб, «ер ҳужжатларини расмийлаштириб бераман», деган баҳона билан 500 АҚШ доллари олиб кетиб, ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборди.
Нодир Вафоев эса Зангиота туманида жойлашган кушхонасида «олти фоиз эвазига нақд қилиб бераман» деб алдаб, Тошкент шаҳрида яшовчи тадбиркор Баҳодир Маликовнинг 200 миллион сўм пули бўлган пластик карточкасини олиб, шу кунга қадар қайтариб бермаган.
Ҳозирда уларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)