• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12646.56
    • RUB160.88
    • EUR14461.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Жасурбек Иброҳимовнинг дўппосланишида иштирок этган Ислом Тўлагановнинг онаси: болам қонун олдида қилган иши учун жавоб берсин

    Коллеждошлари томонидан аёвсиз дўппосланган ва 1 июнда вафот этган Жасур Иброҳимовнинг иши юзасидан тарқалаётган турли хабарларга ойдинлик киритиш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ бир қатор ОАВларни Миробод туман ИИБга таклиф қилди.

    Мавзуга доир: Ҳуқуқ-тартибот органлари коллеждошлари томонидан калтакланганидан сўнг вафот этган Жасурбек Иброҳимов ишини алоҳида назоратга олди

    Бу учрашувда Жасур Иброҳимовни калтаклашда иштирок этган Ислом Тўлагановнинг ота-онаси, марҳум йигитнинг синфдошларидан бирининг онаси, ҳолат юзасидан ташкил этилган петициянинг ташкилотчилари иштирок этди.
    Юз берган воқеадан биз жуда қайғудамиз. Мен бу ерда биз айбдор эмасмиз деб айта олмайман. Мен ҳар доим ўғлимга яхши ўқиш кераклигини айтганман. 2 майда мен уни ўқишга олиб боришим керак эди. Унинг дарси тушдан кейин экан. Унинг дарси соат 13:30 да бошланиши керак бўлган, биз коллежга 13:00 да етиб бордик. Бу вақтда Дилшод Абдуллаев ва марҳум Жасур Иброҳимов коллеж олдида гаплашиб турган эди.

    Ўғлим улар билан саломлашди. Уларнинг яқинида туриб суҳбатларини эшитдим. Дилшод Абдуллаев «Жасур менинг синглимга гап отяпти», — деди. Ислом «Дилшод ака, қўйинг, Жасурнинг жароҳати бор, у касал бўлган», — деди. Шундан сўнг Дилшод кетди.

    Абдужалил Расулов, Ислом Тўлагановнинг отаси

    Исломнинг отаси айтишича, воқеа юз берганидан сўнг у Дилшод билан гаплашган. Дилшод унга Жасур билан гаплашганини ва унга синглисига бошқа гапирмаслигини айтган. Шундан сўнг улар келишиб кетган.

    Исломнинг отаси воқеа юз берганидан сўнг коллежга видеокамералардаги тасвирларни кўриш учун борган. Унинг айтишича, эртаси куни, яъни 3 майда тахминан соат 14:00 да ўғли коллеж ҳовлисига чиққанда Жасур ўзининг курсдошлари Тимур ва Бекзод билан ҳовлида бўлган ва Исломни чақирган. Ислом уларнинг олдига келганда, Жасур ундан «кеча нега мени жароҳат олган, касал бўлган деб айтдинг»,— деб сўраган. Ислом эса «буни сени фойданг учун айтдимку, агар хафа қилган бўлсам, узр», — деган. Ислом яна бир марта узр сўрамоқчи бўлганда, Жасур унинг юзига урган. Шундан сўнг Ислом Жасурга «Сен шундан хурсанд бўлдингми?», — деб айтган ва ўқув биноси томонга кетган.

    «Жасурнинг куратори ҳам у Исломни урганини айтди. Агар бизга бундай маълумот келмаганда эди, биз коллежга видеоёзувларни кўриш учун бормаган бўлардик. Биз бунга ишонч ҳосил қилиш учун бордик. Кураторнинг сўзларидан сўнг биз коллеж директори, директор ўринбосари ва Исломбек билан биргаликда кузатув камералари ёзган тасвирларни кўрдик», — деб сўзида давом этди Ислом Тўлагановнинг отаси.

    Абдужалил Расулов ўғли Ислом Тўлагановнинг сўзларига ва кузатув камераларидаги тасвирларга таяниб айтишича, юқоридаги вазият юз бергандан бироз вақт ўтиб, Жасур учинчи курсда ўқийдиган Тимур ва Ҳурмат, Жасурнинг курсдошлари Тимур ва Бекзод ҳамда Ислом коллеждан чиқиб, кўчада гаплашган.

    Кўчада учинчи курсда ўқийдиган Тимур Жасур ва Исломдан нима бўлаётганини сўраган. Ислом эса юқорида келтириб ўтилган воқеани айтиб берган. Тимур эса Жасурга бекорга Исломни урганини ва улар ярашиб олиши кераклигини айтган. Жасур Ислом билан уришмоқчилигини айтиб, буни талаб қилган. Шундан сўнг улар уришиш учун кетган. «Жасур аввал кураш билан шуғулланган. У усул қўллаб, Исломнинг қўлини қайирган ва улар йиқилган. Шу вақтда учинчи курсда ўқийдиган Ҳурмат югуриб келиб, уларни ажратган», — деди Исломнинг отаси сўзида давом этиб.

    Отанинг сўзига кўра, шундан сўнг, улар ажралиб кета бошлаган. Жасур орқадан Исломга қараб югуриб кела бошлаган. Ислом эса ўнг оёғини кўтарган ва тирсаги билан юзини тўсган. Жасур унинг оёғига қорни билан урилган. Кейин эса улар стоматология яқинида Жасурнинг қонаган жойларини ювган.

    Тергов ҳаммасини ўрганиб чиқишини хоҳлардим. Мен ўйлайманки, тергов ягона қонуний фикрга келади. Нима бўлганини, қандай бўлганини аниқлайди. Ўғлим бўлса ҳам унинг бу ҳаракатини оқламайман. Мен уни бундай тарбияламаганман.

    Ислом Тўлагановнинг отаси

    «Фарзандимизга бундай тарбия бермаган эдик. Ҳар доим орқангдан биров келиб тепса, «кечирасиз», деб айтгин дерди отаси. Ҳеч қачон бировга қўлингни теккизма, деб тарбия қилганмиз. Лекин мана бир ойдан бери мен умуман боламни ўйлаганим йўқ. Болам қонун олдида қилган иши учун жавоб берсин. Мен мингдан-минг розиман. Шу болага 10 кунлаб қараганим ҳам йўқ. Биз фақат Жасур билан овора бўлдик. Худодан шу бола тузалиб кетишини ва ҳақиқатни айтишини тилаган эдим. Қонун доирасида чора кўринглар. Мен она бўлсам ҳам, розиман. Майли қонун ҳал қилсин. Мана бир ойдан бери келиб, ҳаммасига жавоб беряпти. Бундан кейин ҳам жавоб беради», — деб кўзида ёш билан гапирди Ислом Тўлагановнинг онаси Зумрад Мамбетова.

    Жасурнинг онаси томонидан ёзилган мурожаатда Исломнинг отаси 5 майда касалхонага Жасурни кўргани келгани айтилган. Тарқалган хабарларга кўра, Исломнинг отаси Жасурга таҳдид қилишидан қўрқиб, уни Жасурнинг олдига киришга қўйишмаган. Бироқ Исломнинг отаси таъкидлашича, бош шифокор уларга Жасурни кўришга 30—40 сония рухсат берган. «Биз болани аҳволини кўриб туриб, қандай таҳдид қиламиз? Ҳеч қандай таҳдид бўлмаган. Мен бир мартагина кирдим. Унинг аҳволини сўрадим. Биз бошқа кирмадик, ота-онаси билан, шифокорлар билан гаплашдик», — деди Исломнинг онаси бу хабарларга жавобан.

    Шу билан бир вақтда яна бир масалада чигаллик юзага келмоқда. Жасурнинг онаси кузатув камералари тасвирларини сўраб борганда воқеа юз берган куни видеокамералар тасвирни ёзмагани айтилган. Исломнинг отаси эса бўлиб ўтган воқеаларни кузатув камераларидаги тасвирга асосланиб айтиб бермоқда. Бу ҳолатга ойдинлик киритиш тергов томонидан амалга оширилиши Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари Фатҳулла Абдураҳимов томонидан қайд этилди.

    Ислом Тўлаганов 31 майда терговга келган. Муштлашув вақтида у бошидан жароҳат олган. Айни вақтда у Тошкент шаҳрида. Петиция давомида Исломнинг руҳий касалликка учрагани ва айни вақтда даволанаётгани ҳақида билдирилган фикрларни Исломнинг ота-онаси рад этди.

    Жасурнинг синфдошларидан бирининг онаси марҳум ўсмирнинг ота-онаси ва ўртоқларининг сўзларига таяниб қуйидагиларни маълум қилди. Жасур ва Ислом ўртасидаги «ҳикоя» бир йил давом этган. У буни Жасурнинг ўртоқлари сўзларига таянган ҳолда айтди. Унинг айтишича, икки ўсмир бир йил аввал бир қизнинг устидан тортишган. Бир йил ичида нима бўлгани ҳақида аёл ҳеч нарса дея олмади. Воқеа Жасур синфда навбатчи бўлган куни юз берган. Ахлатни ташлаш баҳонасида Ислом Жасурни ахлат ташлайдиган жойга бошлаб борган. У ерда Жасурни олти киши кутиб турган. Муштлашув бошланган. Жасур ҳушини йўқотгач, олти киши бўлиб уни дўппослашган.

    Миробод тумани ИИБ томонидан ҳолат юзасидан 4 майдан бошлаб тергов олди текшируви олиб борилган. Жиноят Кодексининг 104-моддаси учинчи қисми билан 31 майда жиноят иши қўзғатилган.

    Жиноят ишининг дарҳол қўзғатилмаганига сабаб сифатида Жасур Иброҳимовнинг дастлаб «ариққа йиқилиб тушдим», деб берган кўрсатмаси келтирилмоқда.

    Ислом Тўлагановнинг ота-онаси ва Жасур Иброҳимовнинг синфдошларидан бирининг онаси томонидан айтилган маълумотлар қанчалик ростлиги тергов давомида аниқланади.

    Мавзуга доир:

    • Тошкентда коллеждошлари томонидан дўппосланган 17 ёшли йигит касалхонада вафот этди
    • Боровский коллежи ўқувчилари аёвсиз дўппослаган йигит вафот этди, марҳумнинг онаси Ўзбекистон Президентидан ёрдам сўради. Асосий маълумотлар
    • Коллеждошлари томонидан аёвсиз дўппосланган марҳум Жасурбек Иброҳимовнинг онаси мурожаати

    04.06.2017, 21:16   Изоҳ (0)   284003
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент шаҳрида сутка давомида ўнта ёнғин содир бўлди

    04.06.2017, 18:50

    Юнусободда ҳайдовчини тунаш учун унга пичоқ ўқталган шахс қўлга олинди

    04.06.2017, 18:08

    Наманганда 4 килограмм марихуана сотаётган шахс қўлга олинди

    04.06.2017, 12:59

    Тошкентлик тадбиркор 200 млн сўми бўлган пластик картасини фирибгарга топширди

    04.06.2017, 11:27

    Рамазон ойида қарз берилмайди ва олинмайдими?

    04.06.2017, 10:38

    Янгиқўрғонда қишлоқ шифокори учун уй қурилди

    04.06.2017, 10:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Хавфсиз шопинг: Octobank рақамли хавфсизлик қоидалари ҳақида


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Сунъий интеллект воситалари ва NVIDIA РТХ 50: янгиланган ASUS ProArt P16 нималарни ўз ичига олади?


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50

    Кучга тўлаётган янги қудрат. Хитой қайси қуроллари билан дунё эътиборини тортди?

    11 июн, 20:00

    Ваҳшийликнинг энг юқори чўққиси — Исроил аскарлари фаластинлик 6 ёшли қизча ва унинг қариндошларини қандай ўлдирган эди?

    10 июн, 19:40

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    2024 йили инсоният Иккинчи жаҳон урушидан бери энг кўп қуролли можаролар қайд этилган йилни ўтказди 

    Дунё | 12 июн, 14:45

    Кевин Де Брюйне фаолиятини Италия клубида давом эттиради — манба

    Спорт | 12 июн, 14:31

    Жибути соҳилларида 8 нафар муҳожир ҳалок бўлди

    Дунё | 12 июн, 14:30

    “Бир йилда 30 млн долларлик тилла тақинчоқ сотдик” — Тошкентдаги саноат кўргазмасидан репортаж (фото)

    Ўзбекистон | 12 июн, 14:16

    Ҳайвонот боғидаги маймунлар аёлнинг телефонини ўғирлаб, селфи тушишди (видео)

    Қўзиқорин | 12 июн, 13:55

    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин

    Реклама | 12 июн, 12:00

    Коксаки қандай вирус ва у нимаси билан хавфли?

    Лайфстайл | 12 июн, 13:48
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.