Наманганда ўтказилаётган «Қорадори 2017» тадбири давомида вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳодимлари томонидан гиёҳвандлик моддалари ноқонуний савдоси ва айланмаси билан боғлиқ қатор жиноятлар аниқланмоқда. Бу ҳақда «Дарё»га Наманган вилоят ИИБ матбуот хизмати маълум қилди.
2017 йил 25 май куни Уйчи туманида ўтказилган махсус тадбир давомида Ровот шаҳарчасининг «Қаҳрамон» маҳалласида яшовчи Н0сир Маматқулов жуда кўп миқдорда — соф оғирлиги 4,046,14 грамм бўлган марихуана гиёҳвандлик моддасини сотаётган вақтида қўлга олинди.
Ҳозирда Уйчи тумани ИИБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси, 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)