Лондонда 4 июнга ўтар тунда уюштирилган теракт қурбонлари сони етти кишини ташкил қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Илгарироқ олти киши қўпорувчилик ҳаракати оқибатида ҳалок бўлгани билдирилган эди. Эндиликда маълумотлар ўзгарди.
«Айни пайтда, афсуски, етти кишининг ҳалокати тасдиқланди. Мавжуд ахборотга кўра, 48 киши яраланган», — маълум қилди Лондон полицияси раҳбари Крессида Дик.
4 июнга ўтар кечаси автофургондаги номаълум шахслар Лондон кўпригидаги пиёдаларга урилди, кейин уларга пичоқ билан ҳужум қилди. Кейинроқ Боро бозорида ҳам пичоқ билан ҳужум қилинганлиги қайд этилди.
Изоҳ (0)