Жасурбек Махамаджон ўғли Иброҳимов оғир тан жароҳатлари оқибатида вафот этганлиги ҳолати юзасидан ИИББ хабар берди. Баёнот ИИББнинг расмий сайтида келтирилди. Қуйида баёнот матнини тўлиқ келтирамиз.
Бугун, 2017 йилнинг 4 июнь куни, Миробод тумани ИИБда Жасурбек Махамаджон ўғли Ибрагимов оғир тан жароҳатлари оқибатида вафот этганлиги ҳолати юзасидан ОАВ вакиллари билан учрашув ташкил этилди.
Мазкур учрашувда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларидан: Тошкент шаҳар прокурорининг ўринбосари адлия кичик маслаҳатчиси Ф. Х. Абдураҳимов, Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим бошлиғи адлия катта маслаҳатчиси Б. Б. Махситов, Миробод тумани прокурори адлия маслаҳатчиси А. Г. Ахунов, Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг ўринбосари полковник Д. Б. Тошхўжаев ва Тошкент шаҳар ИИББ бошқарма бошлиғи полковник А. Ш. Умархоновлар иштирок этди.Бўлиб ўтган учрашув давомида ОАВ вакилларининг ҳолат юзасидан олиб борилаётган тергов-суриштирув ишлари билан боғлиқ барча саволларига жавоб берилди.
Хусусан, учрашувда дастлабки тергов давомида мазкур ҳолатнинг келиб чиқиш сабаблари, таълим муассасасининг ўқитувчи-педагоглари ва тиббиёт ходимларининг хатти-ҳаракатларига ҳам ҳуқуқий баҳо берилиши масаласига алоҳида тўхталиб ўтилди.
Бундан ташқари, ушбу учрашувда мазкур ҳолат юзасидан гумонланувчи И. А. Тўлагановнинг ота-онаси ҳам иштирок этиб, ОАВ вакилларининг саволларига жавоб берди.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда, унинг натижаси бўйича сайтимиз орқали қўшимча маълумот бериб борилади.
Илгарироқ «Дарё» ОАВ билан учрашувда иш юзасидан ошкор этилган фактларни келтирган эди.
Мавзуга доир:
- Тошкентда коллеждошлари томонидан дўппосланган 17 ёшли йигит касалхонада вафот этди
- Боровский коллежи ўқувчилари аёвсиз дўппослаган йигит вафот этди, марҳумнинг онаси Ўзбекистон Президентидан ёрдам сўради. Асосий маълумотлар
- Коллеждошлари томонидан аёвсиз дўппосланган марҳум Жасурбек Иброҳимовнинг онаси мурожаати
Изоҳ (0)