Тошкентдаги Боровский номидаги тиббиёт коллежи ўқувчиси Жасурбек Иброҳимов 1 июнь куни 17 ёшида вафот этди. Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган ахборотга кўра, йигит олинган жароҳатлар оқибатида вафот этган.
Хабар беришларича, Жасурбек Иброҳимов бир ой аввал коллеждошлари томонидан аёвсиз дўппосланган, сўнг оғир жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган.
Ўқувчи касалхонада тўрт марта операция қилингани, «бешинчи операцияга организм бардош бера олмагани» айтилмоқда.
Ҳодиса юзасидан Жасурбек Иброҳимовнинг онаси ижтимоий тармоқларда мурожаат билан чиқиш қилган.
Изоҳ (0)