Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тинчликсевар мамлакатлар рейтинги — Global Peace Index’нинг 2017 йилги натижаларига кўра, Ўзбекистон 163 давлат орасида 101-ўринни эгаллади. Тадқиқот натижалари Иқтисодиёт ва тинчлик институти сайтида эълон қилинди, деб хабар берди UzDaily.

Фото: UzDaily

Фото: UzDaily

Глобал тинчликсеварлик индексини Австралия ва АҚШ илмий марказларининг халқаро экспертлар гуруҳидан иборат иқтисодчи ва социологлари ишлаб чиққан. Global Peace Index’ни ишлаб чиқишда бир неча ўнлаб кўрсаткичлар эътиборга олинади (масалан, қуролли можароларда иштирок этганлиги, куч тузилмалари сони, амалга оширилган қотилликлар сони ва ҳ.к). Мамлакатнинг ҳар бир асосий кўрсаткичига 1 дан 5 қийматигача баҳо қўйилади.

Ўзбекистон 2,132 индекс кўрсаткичи билан рейтингда 101-ўринни банд этди. Таъкидлаш жоизки, Global Peace Index 2016 да Ўзбекистон 2,216 индекси билан 109-ўринни эгаллаган эди.

Рейтингда биринчи ўринни Исландия банд этган. Шунингдек, тинчликсевар давлатлар ўнталигидан Дания, Австрия, Янги Зеландия, Португалия, Чехия, Швейцария, Канада, Япония ҳамда Словениялар жой олган.

Тинчликсеварлик даражаси паст бўлган давлатлар ўнталигидан эса Сурия, Жанубий Судан, Ироқ, Афғонистон, Сомали, Яман, Украина, Судан ва Ливия жой олди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
Марказий банк раисининг крипто-активлар бўйича маълумоти рад этилди