Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

2 июнь куни Россиянинг Бакулев номидаги юрак-қон томир хирургияси маркази директори, академик Лео Бокерия Ўзбекистонга келди. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги (ССВ) Ахборот хизмати хабарига кўра, Россия ССВ бош кардиохирурги Лео Бокерия ташриф давомида Республика ихтисослаштирилган кардиология марказининг Хоразм филиали фаолияти билан танишади.

Фото: Ўзбекистон ССВ ахборот хизмати

Фото: Ўзбекистон ССВ ахборот хизмати

Лео Бокерия ўзбекистонлик мутахассислар билан ҳамкорликда Хоразм вилоятида юрак-қон томир касалликларининг оғир асоратли турлари билан оғриган беморларда жарроҳлик муолажаларини ўтказади — ушбу жараён Ўзбекистон кардиожарроҳлари учун ўзига хос мастер-класс вазифасини ҳам ўтайди. Россиялик академик Хоразм вилоятида 4 июнга қадар бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Республика ихтисослаштирилган кардиология марказининг Хоразм филиалида Ўзбекистон Президенти кўрсатмасига асосан Россиянинг Бакулев номидаги юрак-қон томир жарроҳлиги илмий-амалий маркази филиали ташкил этилмоқда. Ҳозирда бу ерда йилига 100 дан ортиқ кардиохирургик амалиётлар ўтказилаётган бўлса, филиал минтақавий шифохона мақомини олгач, бу кўрсаткич 3—4 баробар ошиши кутилмоқда.

Шу вақтгача Республика ихтисослаштирилган кардиология марказининг Хоразм филиалида вазни 10 килограммдан кам бўлган чақалоқларда кардиожарроҳлик амалиёти ўтказилмаган. Илмий-амалий марказ филиали Хоразмда иш бошлаши хорижлик ҳамкасблар билан бирга шу ернинг ўзида бир ёшгача бўлган болаларда ҳам муракаб юрак жарроҳлигини амалга ошириш имкониятини беради.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Андижонда талаба қизнинг шахсий суратларини ижтимоий тармоқларда тарқатмаслик учун пул талаб қилган шахс ушланди
Дунё
Ерга ҳафта охирида кўп қаватли бино ўлчамидаги астероид яқинлашмоқда
Маҳаллий
“Катта мулозимлар ҳам ‘подвал’ларга тушиб-чиқарди” — Камолиддин Раббимов санъаткорлар Ислом Каримов даврини танқид қилаётгани ҳақида