Австрия суди икки жуфтлик —эр-хотинларни болалари билан Суриянинг ИШИД назорати остидаги ҳудудига боргани учун қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
The Guardian нашрига кўра, бу ота-оналар ўз фарзандларига жангарилар томонидан амалга оширилган қотилликлар видеосини ҳам намойиш қилган.
Хабар беришларича, ҳар иккала жуфтлик террорчилик ташкилоти билан алоқаларда ва болаларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлишда айбдор деб топилган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)