General Motors, мамлакат расмийлари корхона ишига тақиқ қўйгани ва мол-мулкини мусодара қилганидан сўнг, Венесуэладаги фаолиятини тўхтатди. Бу ҳақда компания томонидан тарқатилган баёнотда маълум қилинди, дея хабар беради «ТАСС».
«Венесуэла Олий суди GM томонидан берилган даъвони қайтарганидан сўнг, мамлакат расмийларининг ҳимояга бўлган қонуний ҳуқуққа нисбатан беписанд қараши намоён бўлди. Компания иш ўринлари яратиш, Венесуэла иқтисодиётининг барча секторлари мобиллигини таъминлашга қўшган ҳиссасидан 69 йил ўтиб, ўз фаолиятини тўхтатади», — дейилади баёнотда.
General Motors’нинг Венесуэла шимолидаги Валенсия шаҳрида жойлашган корхонасида 2,6 мингдан ортиқ киши ишларди. Компания унинг иши тўхтатилганидан кўриладиган зарар 100 миллион долларга етишини тахмин қилмоқда.
Изоҳ (0)