Бугун Россия ва АҚШ муносабатлари «совуқ уруш» йилларидан буён энг паст нуқтага етиб борди. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин баёнот берди, деб хабар қилади «Газета.ru».
«Охирги йилларда олдинги ўн йилликларда шаклланиб келган ўзаро ҳамкорлик пойдевори бузилди, икки томонлама муносабатларимиз ‘совуқ уруш’ йилларидан буён энг қуйи нуқтага етиб борди», — деди у Санкт-Петербургдаги халқаро иқтисодий форумдаги чиқишида.
Шунингдек, у вазият иқтисодий вазиятда ҳам акс этганини қўшимча қилиб ўтди.
Изоҳ (0)