Таиландда ёввойи филлар чекка йўлларда мева олиб кетаётган юк машиналарини тўхтатиб, талон-торож қилиши билан боғлиқ ҳодисалар кузатилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Жумладан, Прачуаб Кирикхан провинциясида, Хуа Хин курорт шаҳри яқинида филлар ананас олиб кетаётган уч тонналик юк машинасини тўхтатди. Юк машинаси ҳайдовчисининг ҳикоя қилишича, эркак фил йўлни тўсиб олган, шундан сўнг чангалзор ичидан бир неча жонивор чиқиб, хартумлари меваларни ташиб кета бошлаган. Ҳайдовчи машинани ёқишга уринганида катта эркак фил яна йўлни тўсиб олаверган.
Бу каби ҳодисалар ҳақидаги хабарлар деярли барча провинциялардан келмоқда.
Ҳозирда Таиландда мева териш мавсуми давом этмоқда. Бундан фойдаланган филлар чекка йўллардан кўп миқдорда қатнайдиган юк машиналарига ҳужум қилиб, ҳосилни олиб кетмоқда.
Изоҳ (0)