Техасда маҳаллий фуқаролардан бири илон бошқа бир илонни ютаётганини кўриб қолиб видеога олди, деб хабар берди National Geographic.
Видеодаги овчи-илон Техас чипор илони (Pantherophis obsoletus) бўлиб, кенг тарқалган илонлар оиласига мансуб. Қурбон илон эса қайси турга мансублиги номаълум. Серпентологларнинг аниқлик киритишича, илонлар ўз ўлжасини чайнамасдан бутунлигича ютади ва секин-аста ҳазм қилиб боради. Бу вақтда судралиб юрувчини безовта қилмаслик лозим.
Олимларнинг тахмин қилишича, илон ўз тушлигини одамга дуч келганидан ҳаяжонга тушиб қайта чиқариб ташлаган. «Тушлик» яқиндагина ютиб юборилгани сабаб у ҳали тирик бўлган. Шундай экан кун видео муаллифи ва иккинчи марта яшаш имкониятини қўлга киритган илон учун омадли келган.
Изоҳ (0)