Австралияда узунлиги 2,7 метр бўлган оқ акула мотор қайиққа сакраб тушиб, кекса балиқчининг ўтакасини ёрди. Бу ҳақда The Independent маълум қилди.
Устига-устак, 200 килограммли йиртқич 73 ёшли Террик Селвудни сузгичи билан уриб, қўлини шикастлади. Эркак жонивор билан яна тўқнашишдан қочиб, 4,5 метрли қайиқнинг олди қисмига ўтиб олди. Унинг айтишича, акула қайиқ саҳнини тўлиқ эгаллган.
Селвуд рация орқали қутқарувчиларни чақирди ва улар балиқчини қирғоққа етказди. Сўнг ичида акула бўлган қайиқни яқин орадаги портга олиб кетилди.
Террик Селвудга кўра, кичик акулалар балиқчилар қайиғига сакраши тез-тез учраб турадиган ҳодиса, бироқ у бундай йирик йиртқич билан яккама-якка қолишини асло кутмаганди.
Изоҳ (0)