Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

World Life Experience лойиҳаси муаллифлари ойига 2,5 минг евро эвазига дунё бўйлаб саёҳат қиладиган кишиларни қидирмоқда. Бу ҳақда лойиҳа сайтида маълум қилинди.

Фото: World Life Experience

Фото: World Life Experience

Лойиҳа вакиллари 12 киши — 20 дан 35 ёшгача бўлган 6 эркак ва 6 аёлдан иборат жамоани тузиш ниятида. Йил давомида бу гуруҳ Европа, Осиё, Африка ва дунёнинг бошқа минтақаларидаги 40 давлатни кезиб чиқиши лозим.

Улар, жумладан, Португалия, Испания, Австрия, Буюк Британия, Хитой, Ҳиндистон, Австралия ва Мадагаскарда бўлади.

Сайёҳлар ўз саргузаштлари ҳақида мақолалар ёзиши, World Life Experience сайти ва ижтимоий тармоқларда фото ҳамда видео жойлаштириши лозим.

Шунингдек, маҳаллий гуманитар ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиши ва хайрия лойиҳаларида (масалан, уйсизларга ёрдам бериш) иштирок этиши талаб этилади. 

Талабномалар 30 июнгача қабул қилинади. Саёҳатлар сентябрь ойи ўрталаридан бошланади. 

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
“АҚШнинг Ўзбекистонда ҳарбий базаси йўқ ва келгусида ҳам бу ерда ҳарбий база яратиш бўйича режа йўқ” — элчи Жонатан Хеник
Дунё
“Ҳақиқий экоцид!” — Зеленский Каховка ГЭСи портлатилганига муносабат билдирди (видео)
Маҳаллий
“Биз АҚШ эълон қилган санкциялар Ўзбекистоннинг иқтисодий имкониятлари ва соҳаларига зарар етказмаслиги учун қўлимиздан келган ҳамма ишни қиламиз” — элчи Жонатан Х...