29 май куни Тошкентдаги Ёшлар ижод саройида болалар ва ўсмирларга моʻлжалланган «Болажонлар — ширинтойлар» болалар мода фестивали ўз ишини бошлади.
Фестивалнинг дастлабки куни — Fashion Industry shоw’да етакчи маҳаллий трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи тикувчилик корхоналари тайёрлаган болалар учун мавсумий тўпламлар маҳоратли дизайнерлар томонидан тақдим этилди.
Истиқлол (Наманган), Samarkand Apparel (Самарқанд), Аfrosiyob Jeans (Самарқанд), Nil granit (Андижон), Azalea Garment (Тошкент вилояти, Пискент) корхоналарида ишлаб чиқарилган 200 комплектдан иборат либослар «Тантана» ва Fashion Lab болалар ижодий студияларининг ёш моделлари, шунингдек, «Колибри» арт-бюроси ва «Олтин қанот» мода мактаби тарбияланувчилари томонидан томошабинлар эътиборига ҳавола қилинди.
Фестивалда 450 дан ортиқ либос намуналари намойиш этилади. Коллекциялар танлови уч босқичда ўтказилди. Танлов натижаларига кўра 60 дизайнернинг 42 та либослар тўплами саралаб олинди. Дизайнерлар коллекцияси 2,5 ёшдан 13 ёшгача бўлган 220 дан ортиқ ёш модделлар томонидан намойиш этилади.
Бугун, 30 май куни бўлиб ўтиши кутилаётган #beyoung for baby дефилесида дизайнер йўналишидаги олийгоҳлар талабалари, коллеж ўқувчилари, алоҳида фаолият юритаётган дизайнерлар томонидан яратилган либослар намойиш қилинади.
Изоҳ (0)