Gigu бренди асосчиси, дизайнер Гулчеҳра Юнусова Боку шаҳрида бўлиб ўтаётган Mercedes-Benz Fashion Wеек 2017 ҳафталигида иштирок этди, деб хабар берди «MyDay.uz».
Дизайнер ҳафталикда ўзининг сўнгги Indigo либослар тўплами билан қатнашди. Тўпламдан 12 та либос ўрин олган. Гулчеҳра Юнусова бундан аввал Боку шаҳрида Baku Fashion Wеек ҳафталигида Ўзбекистон номидан иштирок этган эди.
Шунингдек, мазкур ҳафталикда Гулчеҳра Юнусовадан ташқари Ўзбекистон модасини кенг омма ҳукмига Liza Manner, Sabina Nazar, Anor Atelier, Behzod Saitov каби ўзбек брендлари «Шарқ либослари» намойишида тақдим этдилар. Mercedes-Benz Fashion Wеек 2017 ҳафталиги — мода оламида энг муҳим ҳодисалардан бири ва бутунжаҳон фешн кўргазмалари тақвимида муносиб жой эгаллайди.
Изоҳ (0)