Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Шри-Ланка президенти Майтхрипала Сирисенага мазкур мамлакатда юз берган кучли сув тошқинлари оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани ва бедарак йўқолгани муносабати билан самимий ҳамдардлик изҳор этди.
«Давлатимиз раҳбари ўз мактубида Шри-Ланка халқига ҳамда қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик ва далда сўзларини етказишни сўради», — дейилади Ўзбекистон ТИВ ахборотида.
Изоҳ (0)