«Баъзан Рамазон саҳарлигида ухлаб қоламиз. Бундай ҳолатда рўзага қандай ният қилиш керак? Улаб рўза тутиш, яъни саҳарлик қилмай рўза тутиш макруҳми?» Бу саволга «Darakchi.uz» аниқлик киритди.
«Улаб рўза тутиш» дейилганда оғиз очиш вақтида оғиз очмай, яъни кундузда ҳам, тунда ҳам ҳеч нарса емай-ичмай, жимў қилмай рўза тутиш тушунилади. Оғиз очиш вақтида оғзини очиб, таом еб, саҳарликка туролмай рўза тутиш «улаб тутиш» дейилмайди.
Саҳарликка тура олмаган киши уйғонганида тонг отган бўлса, ҳеч нарса емаслиги ва ичмаслиги керак. Еб-ичса, шу куни рўза тутмаган бўлади.
Саҳарликка тура олмаган киши куннинг ярмигача Рамазон рўзасини Аллоҳ розилиги учун тутишни кўнглидан ўтказса, рўза тутишга ният қилган бўлади. Умуман, рўзанинг нияти Аллоҳ розилиги учун рўза тутмоқликни кўнглидан ўтказишдир.
Изоҳ (0)