Қирғизистоннинг Жалолобод шаҳрида 21—26 май кунлари Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ҳукумат делегацияларининг давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича ишчи гуруҳлари учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Учрашув доирасида Ўзбекистон—Қирғизистон чегараси участкаларида камерал ишлар олиб борилди, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Андижон вилояти билан Қирғизистоннинг Ўш вилояти туташган ҳудудлардаги Ўзбекистон—Қирғизистон давлат чегарасида қўшма топографик ва ер тузиш ишлари бўлиб ўтди.
Музокаралар давомида Ўзбекистон—Қирғизистон чегарасини делимитация қилиш бўйича оралиқ шартнома лойиҳаси тайёрлаш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Музокаралар якунига кўра баённома имзоланди. Учрашув конструктив ва дўстона руҳда ўтди.
Изоҳ (0)