Москва шаҳри ва Москва вилоятида юз берган довул қурбонлари сони 16 кишига етди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Олдинроқ Россия пойтахтида табиий офат туфайли 11 киши ҳалок бўлгани билдирилганди.
Москва вилояти губернатори Андрей Воробьев минтақада 5 киши довул қурбони бўлгани, жами 34 киши жабрланганини маълум қилди.
Москва шаҳрида салкам 150 киши тиббий муассасаларга етказилди. Улардан 108 нафари, жумладан, 22 бола ҳозирда ҳам касалхоналарда қолмоқда.
Шаҳар мери Сергей Собянинга кўра, довул оқибатида ҳалок бўлганларнинг оиласига 1 миллион рублдан товон тўланади.
Изоҳ (0)