Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Миллиардер Алишер Усмоновнинг матбуот хизмати Алексей Навальнийнинг бизнесмен номига йўлланган видео мурожаатига изоҳ берди. Шунингдек, улар янги айбловлар бўлиши мумкинлигини маълум қилди, деб хабар берди «РБК».

Фото: «ТАСС»

Фото: «ТАСС»

Бизнесменнинг фаолияти бўйича тергов олиб бораётган Коррупцияга қарши курашиш фонди чоп этган саволларга Усмоновнинг матбуот хизмати «Навальнийнинг Stand up comedy йўналиши бўйича истеъдодини тан олмасликнинг илож йўқ» дея жавоб берди. Шунингдек, улар мухолифатчининг текшируви «ўртача ҳажвий шоу сценарийсини эслатмоқда» дея маълум қилди.

Усмонов вакиллари «ҳуқуқий сафсатани оммавий пиардан ажратишга» ва янги айбловлар тайёрлашга ваъда беришди.

Шунингдек, уларнинг таъкидлашича, видеороликда тақдим этилган ҳужжатларда инглиз тилидан таржимада ва рус тилида хатоликлар бор.

Алишер Усмонов Навальнийни ёлғончиликда айблаб иккита видеомурожаат эълон қилган эди. Бизнесмен мухолифатчини «Ит юрак» китоби қаҳрамони Полиграф Шариковга қиёслаганди.

Бугун, 30 май куни Москванинг Люблин судида Усмоновнинг Навальний бўйича даъвоси кўриб чиқилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Кино
Сезмагансиз ҳам: Фильм воқеаларидаги мантиққа тўғри келмайдиган қўпол хатолар (фото) 
Қозоғистон
Қозоғистонда полициячи ўз ҳамкасбини бошидан отиб қўйди
Маҳаллий
UMS 7 млрд сўмлик тендерда 1 тийин арзонроқ нарх таклиф қилган корхона ғолиб бўлгани ҳақидаги хабарларни рад этди