Умрининг катта қисмини Фарғонанинг «Нефтчи» клуби учун сарфлаган Юрий Саркисян 70 ёшга тўлди.
«Бунёдкор» стадионида фахрий мураббийнинг юбилейи муносабати билан тадбир ташкил этилди, деб ёзди «Championat.asia» нашри.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий, «Дўстлик» ва «Меҳнат шуҳрати» орденлари соҳиби Юрий Вазгенович 70 ёшга қадам қўйишидан бир кун олдин «Нефтчи»да навбатдаги бор раҳбарият алмашиб, Тоҳир Кападзе вице-президент сифатида таништирилганди.
Маълумот учун, Юрий Саркисян бошқарувида «Нефтчи» беш карра Ўзбекистон чемпионлиги ва икки марта мамлакат кубогини қўлга киритганди. Айни пайтда эса жамоа Олий лигада 15-ўринни эгаллаб турибди.
Изоҳ (0)