Сурия армияси жангчилари кўнгиллилар кўмагида Алепподан 100 километр шарқдаги Мескена шаҳрида жойлашган ИШИД форпостини тўла қамал остига олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Армия вакилининг сўзларига қараганда, бу ерда 17 қишлоқ ва ферма террорчилар қўлидан тортиб олинган.
«Ўтказилган операция чоғида қўшинлар ИШИД тўдаларига оғир талафот етказди, уларнинг сафларида 2 мингдан ортиқ одам ўлдирилди ва яраланди», — таъкидлади у.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)