Шри-Ланкададаги кўчки ва тошқинлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 177 кишига етди, яна 109 киши бедарак йўқолган ҳисобланмоқда, деб хабар беради «РИА Новости».
Олдинроқ 146 киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди.
Агентлик хабарига кўра, 29 ва 30 май кунлари мамлакатнинг ғарбий, марказий ва жанубий ҳудудларида тезлиги соатига 80 километрга етиши мумкин бўлган шамол бўлиши, баъзи жойларда жала қуйиши мумкин.
Шри-Ланка, офат оқибатларини бартараф этишда ёрдам сўраб, БМТ ва Жанубий Осиё мамлакатларига мурожаат қилди.
Хитой Шри-Ланкага умумий суммаси 2 миллион доллар атрофидаги гуманитар ёрдам жўнатишга ваъда берди.
Изоҳ (0)