Американинг Carl Vinson атом авиаташувчиси мазкур ҳафта Жанубий Кореянинг шарқий соҳилларини тарк этиб, Сан-Диегога қайтади. У Гавайи оролларида тўхтаб ўтади. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг Joong Ang Ilbo газетаси маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Аввалроқ АҚШ Тинч океанининг ғарбий қисмига Ronald Reagan ва Carl Vinson авиаташувчиларига қўшимча равишда учинчи авиаташувчи Nimitz’ни юбормоқчи эканлиги ҳақида маълум қилинган эди.
Carl Vinson ва кузатув кемалари жорий йилнинг апрелида иттифоқчилари билан манёврлар ўтказиш ва КХДРга қўшимча босим ўтказиш учун Корея яриморолига келган эди.
Изоҳ (0)