Хитойда чегара хизмати ходимлари рюкзакларида Гонконгдан материкка мобил телефонлари олиб ўтишга уринган 10 нафар мактаб ўқувчисини қўлга олди. Бу ҳақда, South China Morning Post манбаларига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Хуанган чегара пункти ходимлари болаларнинг бўғзигача банд рюзакларига эътибор қаратди. Текширув давомида уларда турли моделдаги умумий суммаси 145 минг долларга тенг 210 та телефон аниқланди.
Ўқувчилар телефонларни олиб ўтиш орқали пул ишламоқчи бўлмагани, товарларни тутқазган катталар уларга музқаймоқ олиб бериш ёки фаст-фудда овқатлантиришни ваъда қилганини билдирди.
Чегарачилар болаларга ҳаракатларининг ноқонунийлигини тушунтирди ва телефонларни мусодара қилди.
Изоҳ (0)