Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида 28 май, якшанба куни соат 12:00 да маҳаллий давлат ва хўжалик бошқаруви идоралари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари иштирокида туман аҳолиси билан навбатдаги очиқ мулоқот ўтказилади. Бу ҳақда туман ҳокимлигининг Facebook’даги саҳифасида маълум қилинди.
«Туманимиз аҳолиси ва бошқа манфаатдор шахсларни мазкур бевосита учрашувда иштирок этиш учун таклиф этамиз. Таъкидлаб ўтишимиз жоизки, ҳокимликнинг асосий мақсадларидан бири туманимиз аҳолиси олдида ўз фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашдир», — дейилади саҳифада қолдирилган хабарда.
Учрашув Тошкент врачлар малакасини ошириш институти биносида (Мирзо Улуғбек тумани, Паркент кўчаси, Эрон элчихонаси рўпарасида) бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)