Чемпионлар лигаси йўлланмасидан қуруқ қолган Лондоннинг «Арсенал» клуби Англия кубогида зафар қучди.
Финал Лондон дербисига айланиб, «тўпчилар» АПЛ чемпионлигини қўлга киритган «Челси»га қарши саф тортди ва 2:1 ҳисобида муваффақият қозонди.
Қизиқ томони, Англия кубоги ва Англия Лига кубоги совринлари кучли тўртликка кира олмаган жамоаларга насиб қилди. Аввалроқ «Манчестер Юнайтед» футболчилари Англия Лига кубоги финалида «Саутгмептон»ни мағлуб этишга муваффақ бўлганди.
«Арсенал» келаси мавсумни Европа лигасида ўтказади. Ва худди «Манчестер Юнайтед» каби турнирда ғолиб чиқиш орқали, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритишга уриниб кўради.
Туманли Албион клублари орасида энг кўп соврин ютган жамоа шу мавсум ҳисобидан «Манчестер Юнайтед» футболчилари бўлди. Жозе Моуриньо шогирдлари Англия Суперкубоги, Лига кубоги ва Европа лигасида бош совринга эга чиқди. «Челси» АПЛ чемпионлиги, «Арсенал» эса мамлакат кубоги билан чекланди.
Мавсумни кучли тўртликда якунлаган бўлса-да, «Тоттенҳэм», «Сити» ҳамда «Ливерпуль» бирорта турнирда зафар қуча олмади.
Англия кубоги Финал 27 май, шанба
Изоҳ (0)