Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

АҚШнинг Висконсин штати фуқароси Мелисса Смит машина ўғрисига тўсқинлик қилиш мақсадида автомобиль капоти устига сакради, деб хабар берди «РИА Новости».

Кадр: YouTube

Кадр: YouTube

Ёқилғи қуйиш шохобчасидаги камералар суратга олган тасвирда бошқа бир автомобилдан тушиб келган ўғри қизнинг машинасига ўтириб олиб ҳайдаб кетишга уринган. Смит узоқ ўйланиб ўтирмасдан машина капотига ўзини отган. Ўғри қизни капот устидан тушириш учун ойна тозалагични ёққан, бироқ фойдаси бўлмагач машинадан тушиб қочган.

«Бу энг ақлли ва хавфсиз чора эмас, аммо мен инстинкт бўйича иш тутдим», — дея Смит сўзларини келтиради The Independent.

Изоҳ
Асосий янгиликлар