Нуфузли TripAdvisor сайёҳлик сервиси жорий йилда дунёнинг энг яхши маданият объектлари рўйхатини тузди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Рейтингни Камбоджадаги Ангкор-Ват комплекси бошқарди. Иккинчи ўринни Абу-Дабидаги шайх Зайд масжиди, учинчи ўринни эса Испаниядаги Кордова жомеъ масжиди эгаллади.
Дунёнинг энг яхши маданият объектлари ўнлигига Ватикандаги авлиё Пётр ибодатхонаси, Ҳиндистондаги Тожмаҳал комплекси, Санкт-Петербурдаги қонли Спас ибодатхонаси, Буюк Хитой девори, Мачу-Пикчу (Перу), Севильядаги Испания майдони ва Миландаги Дуомо ибодатхонаси кирди.
Изоҳ (0)