Техас штатининг Хьюстон шаҳрида исқитомат қилувчи Жамакус исмли йигит севган қизи Жейлинга салат баргини ғайриоддий бинафша гул деб ўйлаб совға қилди, деб хабар берди Meduza.
Жейлиннинг айтишича, Жамакус ушбу салат баргини ишхонасидаги омбордан олган. Унинг таъкидлашича, Жамакус буни гул деб ўйлаган ва бўлиб ўтган вазиятдан жуда хижолатга тушган. Бироқ Жейлиннинг ёзишича, бу жуда кулгили ва самимий чиққан. «Гулдаста» ҳатто унинг онасига ҳам манзур бўлган.
Mashable нашрининг таъкидлашича, бу латук салати эмас, балки кале карамининг турларидан бири. Ҳар қандай вазиятда ҳам гул эмас.
Изоҳ (0)