НАТО давлатлари етакчилари альянснинг ИШИД жангариларига қарши кураш бўйича коалицияга қўшилиши ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақда альянс бош котиби Йенс Столтенберг маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
«Биз ИШИДни йўқ қилиш бўйича глобал коалицияга берадиган кўмагимизни кенгайтиришга қарор қилдик. Бизнинг олис радиолокацион аниқлаш тизимимиз коалиция учун ҳаво ҳаракатини бошқаришни яхшилайди, бир қатор НАТО аъзолари эса ушбу тизимларга ҳавода ёқилғи қуйиш учун маблағ ажратишини маълум қилди», — деди у.
Шу билан биргаликда, у коалицияга аъзо бўлиш террорчиларга қарши жанговар ҳаракатларда қатнашишни англатмаслигини таъкидлади.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)