Share America нашрида Вашингтонда илмий тадқиқотлар билан шуғулланадиган, ўз вақтида Бостондаги Ислом жамияти маданият марказида ишлаган Имом Суҳаб Веббнинг мақоласи чоп этилди. У Рамазон Америкада қандай нишонланиши ҳақида гапириб берди.
«Рамазон америкалик мусулмонлар учун, бутун дунёдаги мусулмонларда бўлгани каби, рўза тутиладиган, мулоҳаза қилинадиган, ибодат қилинадиган, хайрия билан шуғулланиладиган вақтдир», — дейилади мақолада.
Таъкидланишича, муқаддас ойда кўпчилик ислом марказлари очиқ қолади, шу туфайли, намоз ўқиш учун у ерга бориш қулай бўлади. Масжидларда тез-тез маърузалар ўқилади, бу эътиқодга нисбатан интеллектуал қизиқиш уйғотишда қўшимча имкониятларни яратади.
Ислом марказларига меҳмонлар кўпинча гуруҳ-гуруҳ бўлиб келади: оиланинг мусулмон бўлмаган аъзолари яқинда исломни қабул қилган қариндошига ҳамроҳлик қилади, ҳамкасблар ўз дўсти билан бир дастурхондан овқатланади, университет, мактаб ва диний муассасалар дастурхон ёзади ва муқаддас ой неъматларидан татиб кўришга таклиф қилади. У ерга оддий ва сиёсий етакчилар тез-тез ташриф буюриб, шу тариқа америкалик мусулмонларнинг мамлакат ҳаётидаги муҳим ролини эътироф этади.
Кўпчилик масжидлар ҳар кун ифтор ташкил қилади. Таомномадан ҳар қандай дидга мос тушувчи овқатларни топиш мумкин. Улар орасида Жануби-Шарқий Осиё, араб мамлакатлари, Африка ва Европа давлатлари ошхоналарига мансуб таомлар бор.
Изоҳ (0)