Америкада 17 йил давомида фарзанд кутган оила бир йўла олти фарзандли бўлди, деб ёзади Washington Post.
Асли нигериялик Тайволар оиласи Виргиния штатининг Ричмонд шаҳрида яшайди, улар 11 май куни уч ўғил ва уч қиз фарзанднинг ота-онасига айланди. Кесарча кесиш йўли билан ўтган туғуруқни 40 нафар шифокордан иборат гуруҳ қабул қилди.
Уларнинг айтишича, 30-ҳафтада туғилган болаларнинг барчаси ўзини яхши ҳис қилмоқда ва ривожланишда давом этмоқда, аммо ҳозирча интенсив даволаш бўлимида тиббий кузатув остида қолмоқда, улар касалхонадан қачон чиқиши номаълум. Болаларнинг онасига эса ўтган ҳафтада уйга кетиш учун жавоб беришди.
Чақалоқларнинг энг кичиги туғилган вақтда 500 грамм тош босган бўлса, энг каттасининг вазни 1 килограммдан сал ортиқроқ бўлган.
Изоҳ (0)